Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:03

Mustang Wanted: Москвадаги бино томидаги юлдузни мовий рангга мен бўядим!


Mustang Wanted лақабли украиналик руфер Григорий Москвадаги баланд бино томидаги юлдузни ўзи мовий рангга бўяб, ўзи у ерга Украина байроғини қадаганини маълум қилди.

Бу ҳақда Григорий Фесбукдаги саҳифасида ёзди ва фотосуратини ҳам эълон қилди. Пайшанба куни Москвада тўрт нафар россиялик бу иш бўйича айбланиб, уй қамоғига олинган эди.

Безориликда айбаланган тўртавлон ўзларига қўйилган айбловни қатъиян рад этишган.

Украиналик руфер Григорий шу тўрт нафар шахс озод қилиниши эвазига ўзи Россия суди олдида ҳозир бўлишга тайёрлигини билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG