Линклар

logo-print

Меркел: Порошенко минтақаларга кўпроқ ваколат бериш масаласига очиқ


Киевда Украина президенти Петро Порошенко билан учрашган Германия канцлери Ангела Меркел украин раҳбарининг минтақаларга кўпроқ ваколат бериш масаласига очиқ эканидан қувонганини айтди.

Меркел хоним, шунингдек, Киев ва Москвани Россия-Украина чегарасини назорат қилиш бўйича келишишга чақирди.

Германия Канцлерига кўра, шусиз минтақада тинчлик ўрнатиб бўлмайди.

Германия Канцлери Меркел Киевга ташрифи чоғида Украина шарқий минтақаларини тиклаш учун 500 миллион евро миқдорида ёрдам пули ваъда қилган.

Ангела Меркел Украинадаги бўхроннинг тинч йўл билан ҳал этилиши лозимлиги, уни ҳарбий йўл билан ҳал этиш иимконсизлигини таъкидлаб келади. Германия Канцлери Киевда Украина бош вазири Арсений Яценюк ва бошқа украин мулозимлари билан ҳам учрашди.

Жума куни Меркел хоним АҚШ президенти Барак Обама билан телефон мулоқоти чоғида Россия гуманитар юклари карвонининг Украинага руҳсатсиз киритилишини қоралаган эди.

XS
SM
MD
LG