Линклар

Украинада мамлакат мустақиллигининг 23 йиллиги нишонланмоқда


Украина шарқида Россия тарафдори бўлган айирмачилар билан ҳукумат кучлари ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда мамлакат президенти Петро Порошенко пойтахт Киевда уюштирилган ҳарбий парадни кузатмоқда.

Украинада байрам тадбирлари бошланишидан бир кун олдин мамлакат шарқига Москванинг гуманитар ёрдамини олиб борган юзлаб юк машинаси Россияга қайтди.

Машиналар Россияга қайтганини Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти расмийлари тасдиқлади.

Россия ёрдам юкларини Киевнинг рухсатисиз айирмачилар назорат қилаётган ҳудуд орқали Донецк ва Луганскдаги муҳтож аҳолига етказди.

Шанба куни Киевда Украина раҳбарлари билан музокара ўтказган Германия Канцлери Ангела Меркел 2000 дан ортиқ одам нобуд бўлган можаро тинч йўллар орқали ҳал этилишига умид билдирди.

XS
SM
MD
LG