Линклар

Ироқ бўйлаб амалга оширилган ҳужумлар оқибатида 34 одам нобуд бўлди.

Пойтахт Бағдоддаги разведка хизматлари жойлашган бино яқинида автомобилга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида камида уч киши ўлди, тўққиз нафари яраланди.

Ироқ шимолидаги Бақуба шаҳрида полиция ходимлари билан “Исломий Давлат” гуруҳи жанггарилари ўртасида содир бўлган тўқнашувда 13 киши ўлди.

Киркук шаҳрида амалга оширилган иккита худкуш ҳужумда 18 одам нобуд бўлди.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳужумлар оқибатида камида 100 киши, жумладан, курдларнинг пешмерга жангчилари ҳам яраланган.

XS
SM
MD
LG