Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:59

Фаол фермер, педагог, шифокорлар “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини олди


Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан мамлакат президенти Ислом Каримов Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги “Бозор ўғли Абди” фермер хўжалиги бошлиғи Абдимурот Бозоровни, Андижон вилоятидаги Олтинкўл иқтисодиёт коллежи директори Шукуржон Маматқулов ва Тошкентдаги Академик В.Воҳидов номли Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази бўлим мудири Зайниддин Низомхўжаевга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони бериш ва уларга олий нишон – “Олтин юлдуз” медалини топшириш ҳақидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатда Абдимурот Бозоров, Шукуржон Маматкулов ва Зайниддин Низамходжаев мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш соҳасидаги узоқ йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва халқига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссалари учун юксан унвон билан тақдирлангани билдирилган.

“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони 1994 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини белгилаш ва олий нишон – “Олтин Юлдуз” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонунга асосан берилади.

Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан президент Ислом Каримов фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳаларда фаолият юритиб келаётган ўнлаб фуқарони мукофотлаш тўғрисидаги фармонни ҳам имзолади.

XS
SM
MD
LG