Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:45

Карзай: Афғонистон янги президенти 2 сентябрь куни қасамёд қилади


Афғонистон президенти лавозимига номзод А.Ғани (ч), президент Ҳ.Карзай (ўр.) ва президентликка номзод А.Абдулла, Кобул ш., 2014 йил 19 август.
Афғонистон президенти лавозимига номзод А.Ғани (ч), президент Ҳ.Карзай (ўр.) ва президентликка номзод А.Абдулла, Кобул ш., 2014 йил 19 август.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай мамлакат янги президенти 2 сентябрь куни қасамёдга келтирилишини маълум қилди.

Карзайнинг идораси 23 август куни эълон қилган баёнотда “ҳукумат янги президент инагурациясини 2 сентябрь куни ўтказишга тайёр экани ва бу муддат ўзгартирилмаслиги" билдирилган.

14 июнда ўтказилган президентлик сайловининг иккинчи даврасида берилган овозларни қайта санаш ҳали тугагани йўқ.

Президентликка даъвогарлар Абдулла Абдулла ва Ашраф Ғани Аҳмадзай яқинда миллий бирлик ҳукумати тузиш ҳақида келишувга эришган.

Мустақил сайлов комиссияси маълумотига кўра, шу кунгача овозларнинг 60 фоиздан кўпи қайта саналган.

Карзайнинг баёноти БМТнинг Кобулдаги миссияси раҳбари Ян Кубиш билан музокарадан сўнг эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG