Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:47

Украина президенти Киевдаги ҳарбий парадда қатнашди


Украина шарқида Россия тарафдори бўлган айирмачилар билан ҳукумат кучлари ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда 24 август куни украиналиклар мамлакат мустақиллигининг 23 йиллигини нишонлади.

Киев марказидаги “Майдон”да уюштирилган парадда танкларга қарши ишлатиладиган қуроллар, зирҳли машиналар ва бошқа ҳарбий техника намойиш қилинди.

“Майдон”га йиғилган минглаб фуқаро олдида чиқиш қилган Украина президенти Петро Порошенко ҳукумат 2015-2017 йилларда мамлакат армиясини қайта қуроллантириш учун уч миллиард АҚШ доллари сарфлашини эълон қилди.

Украина Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳозир Украина армиясининг бир йиллик бюджети 1,5 миллиард долларни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG