Линклар

logo-print

"Исломий Давлат" жанггарилари Суриядаги ҳаво базасини ишғол қилди


Сурия ҳукуматига қарши урушаётган жанггарилар.

Сурия ҳукуматига қарши урушаётган жанггарилар.

“Исломий Давлат” гуруҳи жанггарилари Суриянинг Раққа вилоятида ҳукуматга қарашли энг йирик ҳаво базасининг катта қисмини ишғол қилди.

Қароргоҳи Британияда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилоти 24 август куни “Табқа” базаси ташқарисида қуролли тўқнашувлар давом этаётгани аммо база жанггарилар назоратига ўтганини билдирди.

Ташкилотга кўра, ўнлаб аскарнинг жасадлари база ичида қолиб кетган.

“Табқа” базаси жанггарилари босиб олган Сурия шимоли-шарқий минтақасидаги ҳукумат назоратида бўлган охирги ҳаво базаси эди.

Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилотига кўра, 19 август куни “Табқа” базасига ҳужум бошланганидан бери камида 100 нафар жанггари ўлган, 300 нафари яраланган.

Отишмалар пайтида ҳукуматнинг 25 аскари ҳамда уларга ҳайрихоҳ гуруҳларнинг аъзолари ўлган.

XS
SM
MD
LG