Линклар

Эрон Исроилнинг дрони уриб туширилганини иддао қилди


Эрон телевидениеси 2012 йилда намойиш қилган Натанз ядровий объектидаги центрифугалар.

Эрон телевидениеси 2012 йилда намойиш қилган Натанз ядровий объектидаги центрифугалар.

Эрон 24 август куни мамлакат ҳаво ҳудудига ўтиб Натанздаги ядровий объект яқинида парвоз қилаётган Исроилга қарашли дрон уриб туширилганини иддао қилди.

Эроннинг Инқилоб посбонлари гаврдияси эълон қилган баёнотга кўра, “разведка дрони” Эрон марказида жойлашган Натанздаги уранни бойитиш иншоотига яқинлашишга ҳаракат қилган.

Исроил расмийлари Теҳроннинг иддаосига дарҳол муносабат билдирмади.

Натанз Эроннинг асосий уранни бойитиш объекти ҳисобланади ва уранни юқори даражада бойитишда қўлланилдадиган мамалакатдаги мавжуд центрифугаларнинг асосий қисми Натанздаги объектга ўрнатилган.

XS
SM
MD
LG