Линклар

"Байрам арафасида хавфсизлик ўтган йилгидан кучайтирилди"


Мустақиллик майдонида байрам тадбири

Мустақиллик майдонида байрам тадбири

OzodMikrofonга Сурхондарё вилоятидан боғланган 25 яшар Фахриддин у яшайдиган Сариосиё туманида ҳокимият томонидан Мустақиллик байрамига бағишлаб уюштирилган тадбир 24 август куни бўлиб ўтгани ва тадбир арафасида туман марказида автомобиль ҳамда аҳоли ҳаракати кескин чекланганидан арз қилди.

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида Мустақиллик байрами муносабати билан автомобиль ва аҳоли қатнови чеклангани айтилмоқда.

OzodMikrofonга боғланган ва ўзини Фахриддин деб таништирган тингловчи байрам концертини томоша қилиш учун қишлоқлардан борганларнинг айримлари йўлидан қайтарилгани ҳақида гапирди.

- Байрам туман марказидаги "Тўпаланг" стадионида бўлди. Стадион томонга постлар қуриб, ўтказмади. Шунга биз борамиз, деб ният ҳам қилиб ўтирмадик. Шу ўзимининг районнинг қўшиқчилари концерт берибди. Кейин стадион ёнида сайл бўлган, курашчилар, дорбозлар томоша кўрсатган, - деди Фахриддин.

Унинг айтишича, бу йил туман марказида байрам тадбири олдидан кўрилган хавфсизлик чоралари ўтган йиллардагидан кучайган.

Айни пайтда, Мустақиллик байрами нишонланадиган 1 сентябрь санасидан 11 кун олдин Тошкент ва унга туташ қўшни Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилгани кузатилмоқда.

Хусусан, 20 августдан бошлаб вилоятлардан автобус ва микроавтобусларда Тошкентга йўловчилар ташиш тўхтатилгани маълум.

Пойтахтга бўш келган автобуслар ортга Тошкентдан чиқарилаётган вилоятлик мардикорлар билан тўла жўнаб кетмоқда.

******************************************************************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ҳам ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG