Линклар

Афғонистонда янги президент инаугурацияси 2 сентябрь куни ўтказилади


Афғонистоннинг амалдаги президенти Ҳамид Карзай (ўртада) президентлик сайловида қатнашган асосий номзодлар - Абдулла Абдулла (ўнгда) ва Ашраф Ғани Аҳмадзай (чапда) билан.

Афғонистоннинг амалдаги президенти Ҳамид Карзай (ўртада) президентлик сайловида қатнашган асосий номзодлар - Абдулла Абдулла (ўнгда) ва Ашраф Ғани Аҳмадзай (чапда) билан.

Афғонистоннинг янги президенти шу йил 2 сентябрь куни қасамёдга келтирилади.

Бу ҳақда амалдаги президент Ҳамид Карзай маълум қилди.

Карзай идораси эълон қилган баёнотда “ҳукумат янги президент инагурациясини 2 сентябрь куни ўтказишга тайёр экани ва бу муддат ўзгартирилмаслиги" билдирилган.

14 июнда ўтказилган президентлик сайловининг иккинчи даврасида берилган овозларни қайта санаш жараёни ҳали тугаганича йўқ.

Президентликка даъвогарлар Абдулла Абдулла ва Ашраф Ғани Аҳмадзай яқинда миллий бирлик ҳукумати тузиш ҳақида келишувга эришганлар.

Мустақил сайлов комиссияси маълумотига кўра, шу кунгача овозларнинг 60 фоиздан кўпи қайта санаб бўлинган.

Карзайнинг баёноти БМТнинг Кобулдаги миссияси раҳбари Ян Кубиш билан музокарадан сўнг эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG