Линклар

Эрон Исроил дронини уриб туширганини даъво қилмоқда


Натанз ядровий объектидаги центрифугалар.

Натанз ядровий объектидаги центрифугалар.

Эрон расмийлари ўз қуролли кучлари 24 август куни мамлакат ҳаво ҳудудини кесиб ўтган ва Натанздаги ядровий объект яқинидан учиб бораётган Исроил дронини уриб туширганини иддао қилди.

Эроннинг Инқилоб посбонлари гвардияси баёнотига кўра, “жосус дрон” Эрон марказида жойлашган Натанздаги уранни бойитиш иншоотига яқинлашишга уринган.

Эрон расмийлари буни Исроил томонидан амалга оширилган “янги авантюризм” ҳаракати эканини айтганлар.

Исроил расмийлари бу борада ҳозирча ҳеч қандай изоҳ берганлари йўқ.

Натанз уранни бойитиш бўйича Эроннинг энг муҳим жойи бўлиб ҳисобланади. Уранни юқори даражада бойитишда қўлланиладиган мамлакатдаги мавжуд центрифугаларнинг асосий қисми Натанздаги объектга ўрнатилган.

XS
SM
MD
LG