Линклар

Донецкда асир олинган украиналик ҳарбийлар масхараланди


Донецкда сазойи қилинган украиналик ҳарбийлар.

Донецкда сазойи қилинган украиналик ҳарбийлар.

24 август куни Донецкда россияпараст айирмачилар Киевдаги мустақиллик парадини масхара қилиб, асир олган украиналик ҳарбийлар “парад”ини ўтказишди.

Воқеани кузатган мухбирларга кўра, томошага йиғилган донецкликлар сазойи қилинган украин ҳарбийларига қарата: “Фашистлар!” деб қичқирганлар, уларга чиқинди, бўш сувидишларни отишган. Асир ҳарбийлар эса бошларини эгиб, улар олдидан ўтиб боришган.

Human Rights Watch инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг директор ўринбосари Рейчел Денбер Twitter микроблогидаги ўз саҳифасида бу тадбир маҳбусларга нисбатан “таҳқирли муносабат”ни акс эттиришини ва бу Женева конвенциясини бузиш эканини билдирди.

Кеча Киевда Украина президенти Петро Порошенко раҳбарлигида танкларга қарши қуроллар, зирҳли машиналар ва бошқа ҳарбий техника намойиш қилинмиш парад ўтказилганди. “Майдон”га йиғилган минглаб фуқаро олдида чиқиш қилган Порошенко ҳукумат 2015-2017 йилларда мамлакат армиясини қайта қуроллантириш учун уч миллиард АҚШ доллари сарфлашини эълон қилганди. Шарқий вилоятларда айирмачиларга қарши кураш олиб борилаётган Украинада, мамлакат Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, армиянинг бир йиллик бюджети 1,5 миллиард долларни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG