Линклар

Сурияда ўғирланган америкалик журналист озод этилди


Жон Керри америкалик журналистни озод қилиш учун 20 га яқин мамлакат билан ҳамкорликда иш олиб борилганини айтди.

Жон Керри америкалик журналистни озод қилиш учун 20 га яқин мамлакат билан ҳамкорликда иш олиб борилганини айтди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурияда ўғирланган америкалик журналист Питер Тео Кертис озод қилинганини тасдиқлади. Унинг айтишича, Тео Кертисни Сурия президенти Башар Ассадга ҳукуматига қарши курашаётган Ал-Қоидага алоқадор гуруҳ топширган.

АҚШ Давлат котиби журналистнинг озод қилинишига муваффақ бўлиш учун йигирмага яқин мамлакат расмийлари билан ҳамкорликда иш олиб борилганини маълум қилди.

БМТ маълумотига кўра, Тео Кертис Голан тепалигидаги БМТ тинчликпарвар кучларига топширилган.

Америкалик журналист 2012 йили Туркия-Сурия чегарасига яқин жойда ўғирлаб кетилганди.

Питер Тео Кертис ИШИД жанггарилари америкалик журналист Жеймс Фолини қатл этганига оид видео Интернетда тарқалганидан бир неча кун ўтиб озод қилинди.

Буюк Британиянинг АҚШдаги элчиси Питер Вестмакотт ўз давлати расмийлари Фолининг қотили шахсини аниқлаш учун кишининг овозидан таниб олиш бўйича энг янги технологияларни қўллаётганини билдирди. Унинг айтишича, журналистнинг қотили лондонча талаффуз билан гапирган.

XS
SM
MD
LG