Линклар

АҚШнинг Калифорния штати шимолида якшанба куни юз берган 6 баллга яқин магнитудали зилзила автомобиль йўллари, кўприклар, йўлакларга шикаст етказди.

Ер силкиниши оқибатида айрим уйлар вайрон бўлган, баъзи бир жойларда ёнғин чиққан.

Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, бироқ тан жароҳати олганлар борлиги айтилмоқда.

Табиий офат бу ерда фавқулодда ҳолат эълон қилинишига сабаб бўлди.

CNN телеканалининг калифорнияликлар сўзига таянган ҳолда хабар қилишича, бу каби кучланишли зилзилани 1989 йилги фожеали зилзила билан қиёслаш мумкин – ўшанда ўнлаб одам ҳалок бўлган, 400 чоғли киши тан жароҳати олганди.

Зилзила маркази Калифорния штатидаги Напа шаҳридан 10 километр нарида бўлган.

XS
SM
MD
LG