Линклар

OzodBozor: Тошкент бозорларида мактаб анжомлари савдоси авжида


Тошкентнинг Эски Жўва бозоридаги мактаб анжомлари сотилаётган расталардан бири.

Тошкентнинг Эски Жўва бозоридаги мактаб анжомлари сотилаётган расталардан бири.

Ўқув йили бошланишига саноқли кунлар қолганида Тошкентдаги барча бозорларда мактаб анжомлари сотиладиган савдо расталари жорий қилинди.

Эски Жўва бозори ҳудудида жорий қилинган махсус расталарда савдо авжида. Сотувчи Назокатхоннинг айтишича, шу кунларда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб кетганига қарамасдан, бозорга келаётган одамларнинг кети узилмаяпти.

- Кунлар исиб кетган, аммо одамлар барибир келишяпти. Дарслар бошланишига озгина қолган-ку, шунга ота-оналар фарзандларига керакли нарсаларни олишга шошилишяпти. Ҳамма нарсалардан олишяпти – дафтардан тортиб чизғичгача. Савдо яхши, кўз тегмасин, - дейди раста сотувчиси Назокатхон.

Пиёз нархи анча пасайди

Пиёз сотувчиси Холмуроджонга кўра, Ҳайит байрамидан кейинги қимматчилик анча қайтган.

- Пиёзлар байрамдан кейин 2 000-2 500 сўмга кўтарилиб кетган эди. Россиягаям сотишди роса, менимча. Ҳозир нархлар тушди, 1 килоси 1 200 – 1 300 сўм. Кимдир сўраб кетади, бошқалар эса олишяпти, - деди сотувчи.

Бодринг тортилган, помидор арзон

Бодринг камайишига, сотувчиларнинг айтишларича, мавсум якунланаётгани ва экспорт ҳажми ортгани сабаб бўлган. Кейинги кунларда унинг нархи ошиши мумкин, деган тахминлар айтилмоқда. Иссиқ кунларда сифатини тез йўқлтаётган помидор эса арзонлади. Шу кунда унинг килограммига минг сўмдан сотилмоқда.

Гўшт ҳамон қиммат

Харидорлар зорланишича, гўшт нархи тушишидан дарак йўқ.

- Иссиқ кунларда гўштли овқат унча ейилмайди, сезонимас. Шунга қарамасдан, гўштнинг нархи ё кўтарилади, ё турғун ҳолатда қолади. Менимча, чет давлатлар билан бир хил бўлиб қолди, 10 доллар атрофида-я килоси. Нарх тушиши охирги вақтларда умуман кузатилмаяпти, - дейди харидор Турсунбой ота таассуф билан.

Соҳадан хабардор кишиларнинг айтишларича, Қашқадарё ва Қирғизистондан келаётган қорамол сони ўзгаришсиз қолмоқда. Бошқа давлатлардан келтирилаётган гўшт ҳажми эса жуда оз.

Эски Жўва бозори

Озиқ-овқат:

Мол гўшти - 1 кг (лаҳм) 29 500 – 30 000 сўм
Мол гўшти - 1 кг (суякли) 26 500 – 27 000 сўм
Қўй гўшти - 1 кг 26 000 – 28 000 сўм
Картошка - 1 кг 1 500 – 1 600 сўм
Сабзи - 1 кг 1 000 – 1 100 сўм
Пиёз - 1 кг 1 200 – 1 300 сўм
Бодринг - 1 кг 1 500 – 1 600 сўм
Помидор - 1 кг 1 000 – 1 100 сўм
Ўсимлик ёғи - 1 л (Золотая семечка) 5 000 – 5 500 сўм
Ун - 1 кг (Олтин Дон) 2 500 сўм
Гуруч - 1 кг 4 000 сўмдан 6 500 сўмгача
Шакар - 1 кг 2 800 – 3 000 сўм
Ош тузи – 1 кг 1 000 – 1 200 сўм

Мактаб анжомлари:

Дафтар - 1 дона (12 варақ) 175 сўм
Дафтар - 1 дона (40 варақ) 750 сўм
Кундалик - 1 дона 3 000 – 3 500 сўм
Ручка - 1 дона 500 – 1 500 сўм
Қалам - 1 дона 800 сўм
Чизғич - 1 дона 500 – 1 000 сўм
Портфель - 1 дона 25 000 сўмдан 55 000 сўмгача
Рангли фломастер - 1 қути 8 000 – 8 500 сўм

XS
SM
MD
LG