Линклар

Россия Украинага яна битта гуманитар ёрдам карвонини юбормоқчи


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Украинага иккинчи гуманитар ёрдам конвойини юборишни режалаштираётганини баён қилди.

25 август кунги матбуот анжуманида Лавров Россия бу ҳақда Украинани хабардор қилгани ва Киев томонидан ҳамкорлик кўрсатилишига умид қилаётганини билдирди.

Ўтган ҳафта Россия Киев ҳукумати ёки Қизил Хоч қўмитаси розилигисиз Украинага йирик гуманитар ёрдам карвонини юборгани учун Ғарб танқидига учради. Лавров навбатдаги гумманитар ёрдамни мамлкатга киритиш масаласи тезроқ ҳал этилишига умид қилишини билдирди.

Лавров шунингдек, якшанба куни Донецкда россияпараст айирмачилар асир олинган украин ҳарбийларини сазойи қилишида таҳқир аломатларини кўрмаганини таъкидлади. Айирмачилар асир олган украин ҳарбийларининг Донецк кўчаларидан олиб ўтилгани ва омма тарафидан таҳқирлангани Женева Конвенциясининг бузилиши, дея халқаро ташкилотлар тарафидан қораланди.

Москва, деди у, Украинадаги можарони тугатиш учун барча дипломатик воситаларни ишга солишга тайёр.

Лавровнинг бу баёноти Россия ва Украина президентларининг Минскда ўтказилиши белгиланган учрашуви арафасида янгради.

XS
SM
MD
LG