Линклар

logo-print

Киев: Россия томонидан Укрианага зирҳли машиналар колоннаси ўтди


Украина ҳукумати ўз чегарачилари мамлакат ҳудудига Россиядан ўтган “ўнлаб” зирҳли машиналарга ҳужум уюштирганини билдирди. Киев расмийларига кўра, ҳарбий машиналар Азов денгизи яиқинидаги чегарани бузиб ўтган.

Франс Пресс агентлиги Украина хавфсизлик хизмати матбуот вакили Леонид Матюхиндан иқтибос келтириб, айирмачилар колоннаси Донецк вилоятининг Мариуполь шаҳрига яқин жойдан ўтганини хабар қилмоқда. “Конвой чегарачилар тарафидан тўхтатилди. Жанг давом этмоқда”, деди Матюхин. Расмий бошқа тафсилотларни очиқламади.

Хабарларга кўра, жанглар Россия чегарасидан 10 киломтер берироқда, Азов денгизи бўйидаги Новоазовск шаҳарчаси яқинида рўй бермоқда.

Жанглар Минскда Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Петро Порошенко ўртасида бўҳрон юзасидан ўтказилиши кутилаётган учрашув олдидан рўй бермоқда. Музокараларда Европа Комиссияси вакиллари ҳам қатнашади.

XS
SM
MD
LG