Линклар

Эрон фаластинликларни қуроллантириш билан қўрқитмоқда


Эрон давлат телевидениси 23 август куни уриб туширилгани айтилаётган дрон қолдиқлари акс этган тасвирни намойиш қилди.

Эрон давлат телевидениси 23 август куни уриб туширилгани айтилаётган дрон қолдиқлари акс этган тасвирни намойиш қилди.

Теҳрон Исроилга қарашли жосус дрон Эрон ҳаво ҳудудида уриб туширилганига доир иддаолар ортидан Ғарбий Соҳилда фаластинликларни қуроллантириш ҳаракатларини жадаллаштириш билан таҳдид қилмоқда.

Эрон Инқилоб посбонлари ҳаво кучлари қўмондони Амир Али Ҳожизода “биз Ғарбий Соҳилга қурол юборишни жадаллаштирамиз ва ҳар қандай жавоб қайтариш ҳуқуқини сақлаб қоламиз”, дея баён қилди.

Ҳожизоданинг бу баёноти Инқилоб посбонлари веб саҳифасида 25 август куни эълон қилинди.

Якшанба куни Инқилоб гвардияси ҳаво кучлари Теҳрондан 240 километр жануброқда жойлашган Натанз уранни бойитиш иншооти устида Исроилга қарашли жосус дронини уриб туширганини иддао қилган эди.

Эрон давлат телевидениси 23 август куни уриб туширилгани айтилаётган дрон қолдиқлари акс этган тасвирни намойиш қилди. Исроил бу борада изоҳ берганича йўқ.

XS
SM
MD
LG