Линклар

OzodNazar: “Болалар масжидга киритилмасин, дейдиган ҳам ўз фикрини айтишга ҳақли!”


Ўзбекистонлик имом Муҳаммадсолиҳ Абутов

Ўзбекистонлик имом Муҳаммадсолиҳ Абутов

Ўзбекистонлик психолог олим Маҳмуджон Йўлдошев Тошкентда жума намозига болалар ва ўсмирлар қўйилмаётганига доир хабарни OzodNazarда шарҳладию “балога қолди”: эшиттиришга келаётган шарҳларда олим шаънига ярашмайдиган баъзи хунук гаплар айтилди. Маҳмуджон Йўлдошевга берганимиз саволни бугун ўзбекистонлик имом, сиёсий муҳожир Муҳаммадсолиҳ Абутовга ҳам бердик.

Ўзбекистонлик имом билан суҳбат, асосан, “мусулмоннинг тоқати” атрофида бўлди.

Ироқдаги, ўзини “Ислом давлати”, деб атаётган гуруҳ билан боғлиқ янгиликларга ҳам шу нуқтаи назардан келиб чиқиб ёндошилди.

Муҳаммадсолиҳ Абутовдан бошқа бир имом – номаълум шахслар жонига қасд қилганидан сўнг икки ярим йилдан буён касалхонада қолаётган Обидхон қори Назаровнинг соғлиғига доир энг сўнгги янгиликларни ўртоқлашишини ҳам илтимос қилдик.

Муҳаммадсолиҳ Абутовнинг OzodNazarини тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG