Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:54

Исроилнинг Ғазо Секторига ҳужумида 10 фаластинлик ўлди


Фаластин расмийлари Исроил ҳарбийлари масжидлар, турар-жой бинолари ва чегара постларига ҳаводан уюштирган ҳужумлар оқибатида камида 10 фаластинлик нобуд бўлганини билдирди.

Рейтерс агентлиги хабарига кўра, Исроил ҳарбийлари Ғазодаги энг баланд бинолардан бири, 13 қаватли бинони нишонга олган.

25 август кунги ҳужумлар натижасида яна 20 нафар фаластинлик яраланган.

Исроил ва ҲАМАС ўртасида эритишган оташкесим муддати 19 август куни тугуганидан бери Ғазода нобуд бўлган одамлар сони кескин кўпайди.

Исроил 8 июлда Ғазо Секторига кенг кўламли ҳужум бошлаганидан бери 2100 фаластинлик нобуд бўлди.

Уларнинг аксарини тинч аҳоли вакиллари ташкил этади.

Қарама-қаршилик давомида 68 исроиллик, асосан, ҳарбийлар ўлди.

XS
SM
MD
LG