Линклар

Россия ва Украина президентлари Минск саммитида учрашади


Россия Президенти В.Путин (ч) ва Украина Президенти П.Порошенко, Франция, 2014 йил 6 июнь.

Россия Президенти В.Путин (ч) ва Украина Президенти П.Порошенко, Франция, 2014 йил 6 июнь.

26 август куни Беларус пойтахти Минскда Божхоналар Иттифоқига аъзо бўлган Россия, Беларус ва Қозоғистон президентлари учрашуви бошланади.

Минскда Украина Президенти Петро Порошенко Россия Президенти Владимир Путин билан Украинадаги бўҳрон масаласида музокара ўтказиши кутилмоқда.

Мазкур учрашув Украина шарқида ҳукумат кучлари билан Россия тарафдори бўлган айирмачилар ўртасида кескинлик кучайган пайтда бўлиб ўтмоқда.

Саммитда Европа Иттифоқи расмийлари ҳам иштирок этади.

25 август куни президент Порошенко Украина парламентини тарқатиб юборди ва 26 октябрь куни муддатидан олдин сайлов ўтказилишини эълон қилди.

Айни пайтда Украина мамлакат шарқида Россиянинг 10 нафар десентчиси қўлга олинганини билдирди.

XS
SM
MD
LG