Ўзбекистонлик эр-хотин “Ören Bayan” ширкатининг собиқ соҳибини ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинди.
Туркиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, Ўзбекистондан Истанбулга бориб 77 яшар чол ва 69 яшар кампирнинг уйида ҳизматкорлик қилган 28 яшар Фарҳод Юсупов ва унинг хотини 27 яшар Гулбаҳор Юсупова қотиллик¸ талончилик ва қасддан моддий зарар етказганликда айбланиб ҳибсга олинган.
Улар 22 август куни чол-кампирни аввал пичоқлаб ўлдириб кейин уйни ëқиб юборган.
Истанбулнинг Молтепа қамоқхонасида сақланаëтган Фарҳод ва Гулбаҳор дастлабки тергов пайтида қотиллик содир этганларини тан олгани айтилмоқда.
Бошқа ҳабарларга кўра¸ Фарҳод Юсупов чол ва кампирни бир ўзи ўлдирганини иддао қилган.