Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:40

Абдулла сайлов бюлетенларини қайта санаш жараёнидан чиқишга таҳдид қилди


Афғонистон президенти лавозимига даъвогар А.Абдулла.
Афғонистон президенти лавозимига даъвогар А.Абдулла.

Афғонистон президенти лавозимига икки даъвогардан бири Абдулла Абдулла президентлик сайловининг 14 июнда ўтказилган якуний босқичида берилган овозларни қайта санаш жараёнидан чиқишга таҳдид қилди.

Абдулланинг сайлов кампанияси гуруҳи аъзоси Фозил Аҳмад Манавий овозларни қайта сайнаш жараёнини “ҳазил” дея атаб, Мустақил сайлов комиссияси аъзолари сохта бюлетенларни ташлаб юбориш ниятида эмаслигини айтди.

Манавий сохта овозларни бекор қилиш ҳақидаги Абдулланинг талабини сайлов комиссияси эътиборсиз қолдираётганини иддао қилди.

Фозил Аҳмад Манавий агар 27 августга қадар Абдулланинг талаби бажарилмаса, у овозларни қайта санаш жараёнидан чиқишини билдирди.

25 август куни Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайнинг идораси янги президент 2 сентябрь куни қасамёдга келтирилишини эълон қилган эди.

Сешанба куни кечки пайт Карзайнинг президентликка даъвогарлар Абдулла Абдулла ва Ашраф Ғани билан учрашиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG