Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:00

Петербургда бир аёлни деб ўзбек муҳожири ваҳшийларча ўлдирилди


Санкт-Петербургда ўзбекистонлик муҳожирни ваҳшийларча ўлдиришда гумон қилинган россиялик шахсни ушланди. Полиция петербурглик бу шахс бир аёлни ҳимоя қилиш чоғида муҳожир ўзбекни уриб ўлдирганини тахмин қилмоқда. Аммо, рус матуботи ҳибсга олинган шахс ўзбекистонлик муҳожирни ўз маъшуқаси билан ушлаб олгани учун шу тариқа "жазолагани"ни иддао қилмоқда.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри яқинидаги Красное Село шаҳарчасида Ўзбекистон фуқаросини уриб ўлдирганликда айбланиб, 1970 йилда туғилган россиялик қўлга олинди.

Бу хабарни тасдиқлаган Петербург Бош тергов қўмитаси ахборот бўлими бошлиғи Сергей Капитонов бундай маълум қилди:

- Айрим маълумотларга кўра, жабрланувчи Ўзбекистон фуқароси. Бироқ, уни исм-фамилиясини маълум сабабларга кўра очиқлай олмайман. Қотилликда гумон қилинган шахс Сергей Веселов олдин оғир жиноятлар учун судланиб чиққан. У Россия Жиноят Кодексининг 111-моддаси 4-қисми, яъни эҳтиётсизликдан ўлимга сабаб бўлган жароҳат етказишда айбланмоқда, - дея ҳодиса тафсилотларини гапириб берди Сергей Капитонов.

Петербургда бир аёлни деб ўзбек муҳожири ваҳшийларча ўлдирилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:40 0:00
Бевосита линк

Дастлабки тергов хулосасига кўра, 2014 йилнинг 24 августида жабрланган ўзбек йигити Красное Село шаҳарчасидаги Стрелнинская кўчасида яшовчи маҳаллий аёлникида тунаб қолган. Бу аёл ва ўзбекистонлик эркак ўртасида ярим тунда жанжал келиб чиққан ва уй эгаси ёрдамга ўз таниши бўлган муқаддам судланган 44 ёшли Сергей Веселовни чақирган.

Квартирага етиб келган Веселов ва ўзбекистонлик ўртасида муштлашув подъездга кўчган ва ўша ерда ўзбекистонлик оғир зарбадан йиқилган. Сергей Веселов беҳуш ётган муҳожирни оёғидан судраб тўққизинчи қаватдан биринчигача олиб тушган ва чиқинди ташланадиган жойга ташлаб кетган.

Терговчилар Ўзбекистон фуқароси оёғидан судралиб тушаётганида боши билан зина бетонига урилавериб, боши ёрилгани ва шундан кейин жон таслим қилганини тахмин қилмоқда.

Тез вақтда полиция Сергей Веселовни ўйидан топган ва ҳибс этган.

Бироқ, айрим маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ҳодисанинг бироз бошқачароқ талқини берилди.

Веселов ўз маъшуқаси бўлган аёлникига эрталаб кириб келган ва у ерда тунаб қолган ўзбек муҳожирини аниқлаган. Келиб чиққан муштлашув пайтида ўзбекистонлик энсасига тушган оғир зарбадан ҳодиса жойида жон таслим қилган. Веселов мурдани судраб ташқарига олиб чиққан.

Жанжал овозига уйғонган қўшнилардан бири Веселовга ўхшаш шахс бошқа бирини чиқинди ташланадиган баклар томон оёғидан судраб кетаётганини кўрган ва полиция чақиртирган. Ҳодиса жойига етиб келган полиция марҳум боши ёрилган ва орқа тешигига таёқ тиқиб кетилган 25 ёшлардаги шахс эканини аниқлаган.

Бундай ваҳшийларча жиноят учун Россия қонунчилигида умрбод қамоқ жазоси белгиланган.

Аммо, Озодлик билан суҳбатда шаҳар Бош тергов қўмитаси расмийси Сергей Капитонов оммавий ахборот воситаларида ҳодисанинг тергов тасдиқлай олмайдиган «тафсилотлари» тарқаётганини эътироф этиб, буни “журналистлар уйдирмаси”, деб атади.

- Оммавий ахборот воситаларида берилаётган маълумотлар хато. Жабрланувчи оёғидан жиддий жароҳат олган, энсаси ёрилгани сабабли ўлган, - дея тергов версиясини маъқуллади Тергов қўмитаси вакили.

XS
SM
MD
LG