Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:48

Порошенко: Минск музокаралари “дунё ва Европа тақдирини ҳал қилади”


Россия Президенти В.Путин (ч.), Қозоғистон Президенти Н.Назарбоев (ўр.) ва Украина Президенти П.Порошенко.
Россия Президенти В.Путин (ч.), Қозоғистон Президенти Н.Назарбоев (ўр.) ва Украина Президенти П.Порошенко.

Украина Президенти Петро Порошенко Беларус пойтахти Минскда Россия Президенти Владимир Путин ва Европа Иттифоқи лидерлари билан сўзлашувлар “дунё ва Европа тақдирини ҳал қилиши”ни билдирди.

Порошенко бу гапни 26 август куни Путин, Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон, Беларус Президенти Александр Лукашенко ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан кўп томонлама сўзлашув бошланиши олдидан айтди.

Порошенко “сиёсий муросагга эришиш йўлларини излаётгани” ҳамда Украина шарқидаги Россия тарафдори бўлган айирмачиларга қуроллар етказиб берилишининг тўхтатилиши тинчлик музокараларига йўл очишини қўшимча қилди.

Путин Украинадаги бўҳрон фақат Киев ва мамлакат шарқидаги украиналиклар вакиллари ўртасидаги музокаралар орқали ҳал этилишини қўшимча қилди.

Қозоғистон президенти Украина шарқида ўт очишни тўхтатишга ва муҳтож аҳолига гуманитар ёрдам етказиб беришга чақирди.

XS
SM
MD
LG