Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:23

Моҳира Асадова: Муҳаббатни чиқаргандир чидаганга!


Хонанда Моҳира Асадова
Хонанда Моҳира Асадова

Чодирхаëлнинг “Таниш қўшиқлар” саҳифасида бу гал 15 йил бурун ижро этилган "Муҳаббат" - халқ орасида эса "Муҳаббатни чиқаргандир чидаганга" деб танилган қўшиқ тарихини ўргандик. Бу қўшиқни шу кунгача ҳукумат бирорта унвон бермаган таниқли хонанда Моҳира Асадова ижро этган.

Инсон умри поëнли, қўшиқ умри поëнсиз... Қўшиқ қандай яралади? Қай синоат боис, қўшиқ эл оғзига тушади? Нега эски оҳанглардан айрилгимиз келмайди, нега уларни доимо ичимизда хиргойи қиламиз? Чодирхаëлнинг “Таниш қўшиқлар” деб номланган саҳифасида бундан 15 йил бурун айтилган "Муҳаббат" - халқ орасида эса "Муҳаббатни чиқаргандир чидаганга" қўшиғи тарихини ўргандик.

1999 йилда Ўзбекистон телеканаллари "Муҳаббат" деган клипни айлантира бошлади.

Шоир Акмал Пўлат шеърига Алишер Расулов басталаган ва Руслан Шарипов сайқаллаган қўшиқни Моҳира Асадова ижро қилар эди.

Ўша пайт учун янгилик бўлган воқеабанд клипни ҳозирда марҳум кино арбоби Тамара Шокирова суратга олди.

“Йилнинг тўрт фаслида олинган бу клип муҳаббат синовлари ҳақида” дейди 48 яшар Моҳира Асадова Озодлик билан суҳбатда.

Суҳбатдошимиз Моҳира Асадова ҳали 15 ëшга тўлмасидан таниқли санъаткор Ғанижон Тошматовнинг “Дуторчи қизлар ансамбли”га аъзо бўлди.

Саксонинчи йиллар телетомошабини атлас куйлак кийган ғунчалаб дуторчи қиз Моҳира Асадовани яхши эслайди.

Аммо, Моҳира Асадова яккахон ашулачи сифатида “Ëшлигим қуëшлигим” деган қўшиқни ижро қилганидан кейин кўпроқ танилди.

1999 йили "Муҳаббатни чиқаргандир чидаганга" деган қўшиқ клип бўлиб оммалашганида Моҳира Асадова исми эстрада юлдузлари қаторида тилган олина бошлади.

Клип-катастрофа тарзида суратга олинган бу лавҳада ëш оиланинг бошига тушган мусибат акс этади.

Тоғ чўққисидан қулаб майиб бўлган йигитни жарроҳлар, фолбину азайимхонлар даволай олмайди.

Пировардида бу йигит ўз севгилисининг муҳаббат кучи боис, оëққа туради.

Озодлик билан суҳбатда Моҳира Асадова 15 йилдан бери талабларга мувофиқ қайта ва қайта куйлайдиган "Муҳаббатни чиқаргандир чидаганга" қўшиғи тарихини айтиб берди:

Моҳира Асадова: Муҳаббатни чиқаргандир чидаганга
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:27:30 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG