Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:49

OzodNavigator: “Сиз яшайдиган мамлакатда ижтимоий муҳофаза қандай йўлга қўйилган?”


Сиз яшайдиган мамлакатда талаба ўқишига пул топа оладими, ё меҳнат муҳожирлигига чиқиб кетадими?
Сиз яшайдиган мамлакатда талаба ўқишига пул топа оладими, ё меҳнат муҳожирлигига чиқиб кетадими?

OzodNavigator дастурининг 27 август, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да эфирга чиққан сонида хорижда бўлиб қайтган ва у ерда яшайдиган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшайдиган мамлакатда ижтимоий муҳофаза қандай йўлга қўйилган?” деган савол жавобини қидирдик.

Кузатувчилар Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизими мутлақ ишдан чиққанини айтиб келади. Бу ҳолат кўплаб бошқа муаммоларни келтириб чиқаради. Масалан, Ўзбекистон учун долзарб муаммолардан бири ҳисобланган меҳнат муҳожирлиги омилларидан бири ҳам ижтимоий сиёсатнинг самарасизлигидир.

Оилаларини боқиш учун мамлакат ташқарисига малакасиз меҳнат билан шуғуллангани чиқиб кетган ўзбекистонликлар сони 5 миллиондан 8 миллионгача экани тахмин қилинади. Улар орасида олий маълумотга эга бўлишига қарамасдан, Ўзбекистонда муносиб иш топа олмагани учун мардикорликни танлаганлар кўпчиликни ташкил қилади.

OzodNavigator: “Сиз яшайдиган мамлакатда ижтимоий муҳофаза қандай йўлга қўйилган?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:46 0:00
Бевосита линк

Ёки айни кунларда Ўзбекистон олий ўқув юртларига ўқишга кириб, шартнома тўлови учун маблағ қидириб юрган талабалар кўпчиликдир. Ўқиш нархи йилдан йилга ошиб бормоқда, масалан, жорий ўқув йили учун шартнома бўйича ҳар бир талаба ўртача 7,5 миллион сўм (3200 АҚШ доллари) тўлаши керак. Ўзбекистондаги ўртача оила бюджети бу нархни кўтара олишидан, кўтара олмаслиги аниқроқ.

Ижтимоий муҳофаза сиёсати OzodNavigator дастурининг навбатдаги сони мавзусидир.

Хорижда яшаб, ишлайдиган ва хорижда бўлиб қайтган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшайдиган мамлакатда ижтимоий муҳофаза қандай йўлга қўйилган?” деган савол жавобини излаймиз.

OzodNavigator дастурининг 27 август, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05да эфирга чиқадиган сонида ҳам, одатдагидек, Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Сиз яшайдиган мамлакатда кам таъминланган оила қандай кун кўради? Оиласини боқа олмаганидан меҳнат муҳожирлигига кетаётганлар кўпми?

Сиз яшайдиган давлатда ҳукумат камбағалларга қандай ёрдам кўрсатади? Камбағалларга фақат давлат ёрдам берадими ё бошқа ташкилотлар ҳам борми?

Олий таълим олиш истагида бўлган камбағал оила фарзанди ўқиш ҳақини қандай тўлайди? Камбағал оила фарзандини ўқита оладими?

Вояга етмаган болалар ижтимоий ҳимояси сиз яшайдиган давлатда кафолатланганми?

Сиз яшайдиган мамлакатда қариялар турмуш сифати қандай? Қариялар нафақаси тирикчиликка етадими?

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

XS
SM
MD
LG