Линклар

Исроил ва ҲАМАС оташкесимга эришгани хабар қилинди


Исроил ҳарбийларининг Ғазо Секторига ҳаводан уюштирган ҳужуми, 2014 йил 26 август.

Исроил ҳарбийларининг Ғазо Секторига ҳаводан уюштирган ҳужуми, 2014 йил 26 август.

Мисрнинг давлатга қарашли ахборот агентлиги ҲАМАС ҳаракати ва Исроил Ғазо Секторида етти ҳафтадан бери давом этаётган можарога чек қўйиш борасида музокараларни қайта бошлаш учун “узоқ муддатли оташкесим”га эришганини билдирди.

Миср расмийлари воситачилигида Қоҳирада эришилган келишувга мувофиқ ўт очишни тўхтатиш келишуви 27 август куни эрта тонгда кучга киради.

Исми ошкор этилмаган ҲАМАС расмийси келишувда оташкесим муддатининг тугаш вақти белгиланмагани ҳамда Исроилнинг Ғазо Секторига жорий қилган блокадаси юмшатилиши назарда тутилганини айтган.

Унга кўра, Ғазо Секторининг аэропорти ва денгиз портини очиш борасида музокаралар бир ой ичида бошланади.

Исроил томони бу маълумотни ҳозирча тасдиқлагани йўқ.

XS
SM
MD
LG