Линклар

ИШИД америкалик аёлни озод қилиш учун 6 миллион доллар талаб қилди


Ироқ ва Шом исломий давлати гуруҳи Сурияда ушлаб турилган америкалик аёлни озод қилиш учун 6 миллион АҚШ долларидан кўпроқ пул талаб қилди. Бу ҳақда АВС телекомпанияси гаровда ушлаб турилган аёлнинг оиласидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Оила аъзоларининг илтимосига кўра, аёлнинг исми ошкор қилинмаяпти, аммо 26 ёшли бу аёлнинг Сурияда инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш билан шуғуллангани ва ўтган йили бедарак йўқолгани маълум.

АВСнинг хабар қилишича, ИШИД гуруҳи Афғонистондаги америкалик расмийларга суиқасд қилгани учун 2010 йили АҚШда судланган покистонлик Аафия Сиддиқийни озод қилишни ҳам талаб қилган. У 86 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Айни пайтда Сиддиқийнинг оила аъзолари ИШИДдан масофаланишга уриниб, ўз яқинларининг номи зўравонлик ҳаракатларига алоқадор ташкилотлар билан боғланишини истамасликларини билдирганлар.

Ўтган ҳафта ИШИД 2012 йили Сурияда гаровга олинган америкалик журналист Жеймс Фолини қатл этиш жараёни тасвирга олинган видеоёзувни Интернет орқали тарқатганди. ИШИД жанггарилар, агар АҚШ унинг позицияларини бўмбабўрон қилишни тўхтатмаса, яна бир америкалик фуқаро – Time журнали мухбири Cтивен Сотлоффни ўлдириш билан таҳдид қилганлар.

XS
SM
MD
LG