Линклар

Россиянинг Волжский шаҳрида янги туғилган чақалоғини сотмоқчи бўлган 35 ёшли ўзбекистонлик аёл 3 йилга қамалди.

“Волга-Каспий” ахборот агентлигининг Волжский шаҳар суди вакиллари сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, Волжский шаҳрида истиқомат қилиб келган ва ҳомиладорлигини яқинларидан яширган аёл 21 март куни ўғил туққан. 6 май куни эса у боласини тезкор тадбирда иштирок этган ходимга 35 минг рублга сотган.

Маҳкамада судланувчи аёл айбига иқрор бўлмаган ва ўғлини сотишга унинг отаси мажбур қилганини билдирган.

Суд ўзбекистонлик аёлни жазони умумий тартибдаги колонияда ўташ шарти билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилган.

XS
SM
MD
LG