Линклар

Икки кун аввал отишма рўй берган қирғиз-тожик чегарасида вазият барқарор. Бу ҳақда Озодликка Қирғизистон Давлат чегара хизматидан маълум қилишди.

25 август куни қирғиз-тожик чегарасида содир бўлган нохуш ҳодиса чоғида тожикистонлик 2 фуқаро нобуд бўлган, 5 нафари яраланганди.

Қирғизистон томони даъвосича, тожик сарҳадчиларининг демаркация қилинмаган ҳудудга чегара постини ўрнатишга уриниши отишмага сабаб бўлган.

Озодлик рaдиоси тожик хизмaтининг воқеa гувоҳлaригa тaяниб хaбaр беришичa эса, чегaрaдаги бaҳсли ҳудуддa қирғизистонликларнинг йўл вa кўприк қуришигa қaрши чиққaн бир гуруҳ тожикистонликлaр қирғиз чегaрaчилaри тaрaфидaн ўққa тутилгaн.

26 август куни икки давлат чегара хизматларининг Боткен ва Сўғд вилоят бўлими раҳбарлари учрашиб, вазиятни барқарорлаштириш ва зиддият кучайишининг олдини олиш масаласини муҳокама қилганлар.

XS
SM
MD
LG