Линклар

Қирғиз чекистлари ўшлик журналистдан миллион сўм ундирмоқчи


Шоҳруҳ Соипов 2007 йили Ўшда ўлдириб кетилган таниқли ўзбек журналисти Алишер Соиповнинг укасидир.

Шоҳруҳ Соипов 2007 йили Ўшда ўлдириб кетилган таниқли ўзбек журналисти Алишер Соиповнинг укасидир.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг (МХДҚ) Ўш вилоят бошқармаси ўз шаънини булғанганини иддао қилиб, ўшлик журналист Шоҳруҳ Соиповни судга берди.

Даъво аризасида журналистдан миллион сўм (тақрибан 20 минг АҚШ доллари) ундириб беришни суддан сўралганини қайд этган Қирғизистон МХДҚ матбуот котиби Рахат Сулайманов, агар журналист судгача жамоатчилик олдида кечирим сўраса, қўмита даъводан воз кечиши мумкинлигини маълум қилди.

Қирғиз чекистларининг Шоҳруҳ Соиповни судга беришига журналистнинг “Фарғона.ру” сайтида чоп этилган мақоласи сабаб бўлган. Мақолада муаллиф, исми ошкор этилмаган манба сўзларига таянган ҳолда, Ўшда махсус хизмат ходимлари диндор одамларни қўлга олиб, тақиқланган ташкилотларга алоқасизлиги аниқланганидан кейин ҳам уларни қўйиб юбориш учун 500 доллар талаб қилгани ҳақида ёзган.

Шоҳруҳ Соипов Қирғизистон қонунчилиги журналистга ўз манбаси исмини ошкор қилмасликка изн беришини айтмоқда.

Мазкур даъво бўйича маҳкама жараёни 28 август куни бошланиши кутилаяпти.

XS
SM
MD
LG