Линклар

logo-print

Қамоқдаги журналист Абдураҳмоновга Палм мукофоти берилди


Солижон Абдураҳмонов 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Солижон Абдураҳмонов 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Ўн йиллик қамоқ жазосини ўтаётган журналист Солижон Абдураҳмонов Германиянинг Йоханн Филипп Палм жамғармасининг сўз ва матбуот эркинлигига бағишланган юксак мукофоти соҳиби бўлди.

Uznews.net маълумотига кўра, Палм жамғармаси бу ҳақда кеча маълум қилган, тақдирлаш маросими эса 30 ноябр куни Германиянинг Шорндорф шаҳрида бўлиб ўтади.

Палм жамғармаси мукофот эгасини 10 минг евро миқдоридаги пул билан ҳам тақдирлайди.

Озодлик, Америка Овози, Uznews.net каби агентликларнинг Қорақалпоғистондаги мухбири бўлиб ишлаган 63 ёшли Солижон Абдураҳмонов 2008 йил июн ойида йирик миқдорда гиёҳванд моддалар сақлаганлик ва тарқатганликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари журналистнинг қамалишини унинг касбий фаолияти билан боғлиқ эканини таъкидлаб келади.

Солижон Абдураҳмонов Британиянинг Уруш ва Тинчлик муаммоларини ёритиш институти билан ҳам ҳамкорлик қилган.

Ўтган йили Халқаро Амнистия ташкилоти Солижон Абдураҳмоновни сиёсий маҳбус, дея эътироф этди.

Ўтган йилнинг ёзида АҚШнинг 12 сенатори Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга мактуб йўллаб, касбий фаолиятлари туфайли ўзбек қамоқларида қолаётган икки журналист - Солижон Абдураҳмонов ва Дилмурод Саййид ҳамда ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғуновни “дарҳол ва ҳеч бир шартсиз” озод қилишга чақирган эди.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ҳам журналист Солижон Абдураҳмоновнинг ҳаёти “катта таҳлика” остида қолаётганини айтиб, уни озод қилишга чақириб келади.

XS
SM
MD
LG