Линклар

Тошкентга африкалик спортчиларнинг келиши тақиқланиши мумкин


Эбола вируси боис африкалик спортчилар Тошкентга келмаслиги мумкин

Эбола вируси боис африкалик спортчилар Тошкентга келмаслиги мумкин

8-14 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган халқаро кураш чемпионатида африкалик спортчиларнинг қатнашиш масаласини Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳал қилади.

Бу ҳақда хабар қилган ИТАР-ТАСС агентлиги маълумотига кўра, вазирлик эбола вируси тарқалган Ғарбий Африка давлатлари спортчиларининг Тошкент чемпионатига келиш ёки келмаслик борасидаги қарорини август охиригача айтиши кутилмоқда.

Халқаро кураш федерацияси Эбола вируси тарқалиши хавфи ортидан ғарбий африкалик спортчиларнинг Тошкент чемпионатида қатнашиш масаласини ҳал қилишни сўраб Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига расмий мактуб жўнатган.

Тошкентдаги халқаро кураш чемпионатида нигериялик етти спортчи ва Сьерра Леондан икки курашчи иштирок этиши лозим.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эбола вирусини халқаро миқёсдаги таҳдид деб эълон қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ғарбий Африкада эбола вирусидан ўлганлар сони 1200 кишидан ошган.

Эбола вируси қурбонлари Гвинея, Либерия, Сиерра Леон ва Нигерия фуқароларидир.

Расмийлар 2000га яқин одамга эбола юққани тахмин қилинаётгани ёки вирус юққанини қайд қилган.

Эбола вируси юққан одамда иситма кўтарилиши, қусиш ёки қон кетиш кузатилади.

Эболага қарши лицензияланган ваксина ёки даволаш усули ишлаб чиқилмаган.

Шунга қарамай, уч нафар бемор “ZМapp” тажриба дориси ёрдамида даволанмоқда.

XS
SM
MD
LG