Линклар

Донецкда айирмачилар 100 ҳарбийни асирга олди


24 августда айирмачилар 100га яқин украин ҳарбийсини сазойи қилганди.

24 августда айирмачилар 100га яқин украин ҳарбийсини сазойи қилганди.

Ўзини Донецк Халқ Республикаси деб эълон қилган айирмачилар гуруҳи маълум қилишича, Украинанинг юздан зиёд ҳарбийси асирга олинган.

Украина расмийлари бу хабар юзасидан бирор изоҳ берганича йўқ.

24 август куни айирмачилар 100га яқин украин ҳарбийсини Донецкнинг марказий кўчалари бўйлаб сазойи қилганди.

Айирмачилар маълумотига кўра, сўнгги бир неча кун ичида Украина ҳарбийларидан 50 нафари ҳалок бўлган, 10та ҳарбий техникаси йўқ қилинган. Амвросиевкий туманида яна бир гуруҳ ҳарбийлар қамалда қолмоқда.

Украина ҳукуматининг расмий хабарига кўра, сўнгги кунларда айирмачилардан 225 нафари ўлдирилган.

Айни пайтда Луганск ва Донецк вилоятларида Украина ҳарбийлари ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда.

Украина шарқида махсус ҳарбий тадбирлар жорий йилнинг апрелидан буён давом этмоқда.

БМТ маълумотига кўра, қуролли тўқнашувлар оқибатида 2200дан зиёд одам ҳалок бўлган, 6000 атрофидаги киши жароҳатланган.

XS
SM
MD
LG