Линклар

logo-print

Абдулла бюллетенларни қайта санаш жараёнини бойкот қилди


 Афғонистоннинг амалдаги президенти Ҳамид Карзай (ўртада) президентлик сайловида қатнашган асосий номзодлар - Абдулла Абдулла (ўнгда) ва Ашраф Ғани Аҳмадзай (чапда) билан.

Афғонистоннинг амалдаги президенти Ҳамид Карзай (ўртада) президентлик сайловида қатнашган асосий номзодлар - Абдулла Абдулла (ўнгда) ва Ашраф Ғани Аҳмадзай (чапда) билан.

Афғонистон президенти лавозимига икки даъвогардан бири Абдулла Абдулла президентлик сайловининг 14 июнда ўтказилган якуний босқичида берилган овозларни қайта санаш жараёнини бойкот қилишга қарор қилгани ҳақида эълон қилди.

Кеча Абдулланинг сайлов кампанияси гуруҳи аъзоси Фозил Аҳмад Манавий овозларни қайта сайнаш жараёнини “ҳазил” дея атаб, Мустақил сайлов комиссияси аъзолари сохта бюлетенларни ташлаб юбориш ниятида эмаслигини таъкидлади.

Манавий сохта овозларни бекор қилиш ҳақидаги Абдулланинг талабини сайлов комиссияси эътиборсиз қолдираётганини иддао қилди.

Абдулланинг сайлов кампанияси улар иштирокисиз ўтказилган экспертлар текширувини тан олмаслигини эълон қилди.

25 август куни Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайнинг идораси янги президент 2 сентябрь куни қасамёдга келтирилишини эълон қилган эди.

Кеча кечқурин Абдулла амалдаги президент Ҳамид Карзай учрашди.

XS
SM
MD
LG