Линклар

logo-print

"Халқ банки"даги техник муаммо боис болалар нафақаси 2 ойга кечикди

  • Садриддин Ашур

Ўзбекистонлик ёш болали оилалар нафақа пулларини ойлаб ололмаётгани айтилади

Ўзбекистонлик ёш болали оилалар нафақа пулларини ойлаб ололмаётгани айтилади

Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида болалар нафақа пули 2 ойдан буён берилмаётганидан шикоят бўлди. Айтилишича, пахта йиғим-терими арафасида нақд пул тақчиллашгани боис, нафақа кечикмоқда. "Халқ банки" мутасаддилари эса бунга техник муаммо сабаблигини айтиб, нақд пул тақчиллигини инкор қилди.

Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида истиқомат қилувчи икки боланинг онаси Гўзал 2 ойдан буён “Халқ банки”нинг Амударё филиалига қатнаётгани, аммо болаларига нафақа пулини ололмаётганидан Озодликка арз қилди:

Ассалому алайкум, бизлар икки ойдан бери бола пулини ололмаяпмиз, шуни текширишни иложи борми? Манғит шаҳридаги банкка бир ойдан бери қатнаймиз. Ҳар куни ана бўлади, бугун после обед бўлади, деб алдайди. Энди буларнинг устидан кимга шикоят қилишимизни билмаймиз”, деб ёзади амударёлик Гўзал.

Ўзбекистон “Халқ банки”нинг Амударё тумани филиалининг ўзини таништирмаган мулозими Озодлик билан суҳбатда болалар нафақа пулларининг кечикиши техник сабаблар билан боғлиқлигини айтди:

- Ҳозир тўла онлайн системасига ўтяпмиз, шунга озгина задержка бўлди. Ҳозир мутахассисларимиз шунинг устида кечаю кундуз ишлаяпти. Ҳаммани 100 фоиз пластикка ўтказяпмиз. Ҳақиқатан ҳам июль ва август ойлари учун қийналяпмиз. Худо хоҳласа, тез кунларда изига тушиб кетади. Пул бор, фақат техник сабаб шундай бўлиб қолди, - деди банк мулозими.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида истиқомат қилувчи Тўланбой ҳам болалар нафақа пуллари 3 ойда битта қилиб берилаётганини айтади:

- Мен ҳам битта фарзандимга 192 минг сўм нафақа пули оламан. Лекин “Халқ банки”нинг Ургут тумани филиали ҳар уч ойда битта қилиб пластикка ташлаб беряпти. Бунинг устига пластикдаги пулни нақд қилиш имкони йўқ. Нақд пул керак бўлса. дўконлар 10-15 фоиз ҳисобига алмаштириб беряпти, - деди Тўланбой.

Ўзбекистонликларга кўра, 100 фоиз пластик карточкага ўтказилаётган болалар нафақа пулини нақдга айлантириш жараёнида пулининг бир қисмини йўқотаётгани оилаларни қийин аҳволга солиб қўяётган бир жиҳат бўлса, иккинчи жиҳат, жойларда болаларга нафақа пулини тайинлашда пора талаб қилиш ҳолатлари кўп кузатилаётганидир.

Жумладан, Озодликнинг “Одноклассники” саҳифасида ҳам айни муаммодан арз қилаётган муштарийлар сони кўплаб ва баъзи шарҳлар қуйида ўзгаришсиз чоп этилмоқда:

МЕН ЖУДА САРСОН БЎЛИБ, ҲУЖЖАТЛАРНИ ТЎҒИРЛАДИМ ВА ТОПШИРУВДИМ. ЛЕКИН АНА ЧИҚАДИ, МАНА КЕЛАДИ, ДЕБ АЛДАБ БЕРИШМАДИ.!!”

Nimamish bolalar pulini kam taminlangan oilalar olarmish lekin xech bir kam taminlangan ololmayapti puli bor boylar oladi nimagaki ular pul berib to'grilashadi puli yo kambagallar qanaqib berishsin”.

Вобше пул олобсилами деб сурайлар, топган бахонаси отаси Россияга ишлаяпти, улани узлари еб ётибди, даже кам таминланган оилаларга етим есирларга бериладиган пулни хам уялмасдан уз боласига ёки кариндош уругларига тугирлаб олиб ейди. Етимни хаки бир куни тешиб чикади у харомилани. Бизда хакикат йук”.

Хозирги кунда ёш болаларнинг пулини олиш ун документга канча харажат икки уч ой югирасиз яна биринчи ойлигини улар олади кейин эгаси бир ой олиб бир олмайсиз буларнинг боханаси куп иш хаки ошиб кетди деб айтади лекин катта ишда ишлайдиганлар ёки гапи утадиганлар тулик олади”.

Тугри айтасан болам мени кизимни 3 фарзанди бор учаласига нафака тугул суюнчи пули хам олгани йук сабаби ишламас эмиш еки домком секретарига нафакани 3 ойлигини берасан нафака оласан еки хеч нарса йук.ана шунака”.

Болалар нафақаси ва пенсия таъминоти билан боғлиқ муаммолар бўлса Озодлик радиосига хбаар беришингизни сўраймиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG