Линклар

“Жин” лақабли собиқ қирғиз депутати отиб ўлдирилди


Алтинбек Арзимбоев

Алтинбек Арзимбоев

Кеча Бишкекда "Жин" лақабли собиқ депутат Алтинбек Арзимбоев қора ниқоб таққан номаълум шахслар томонидан отиб кетилди. Арзимбоев олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Бу ҳақда Озодликка Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Икки йил аввал Алтинбек Арзимбоев Қоракўл шаҳар кенгашига депутат қилиб сайланган. Бироқ судланганлик важидан депутатлик мандати қайтиб олинганди.

Ўтган ҳафта Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги эълон қилган уюшган жиноий гуруҳларга алоқадор бўлган депутат ва амалдорлар рўйхатига Алтинбек Арзимбоев исми ҳам киритилган.

XS
SM
MD
LG