Линклар

Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасида имзоланган янги шартномага кўра, Навоий кон- металлургия комбинати кейинги 5 йил мобайнида Ҳиндистонга 2 минг тонна уран рудаси концентратини етказиб беради.

Бу ҳақда хабар қилган The Indian Express нашрига кўра, 2 минг тонна уран 3,5 миллиард АҚШ долларига баҳоланган.

Шу кунларда Ўзбекистон Жанубий Кореяга экспорт қилинаётган уран миқдорини 300 тоннадан 500 тоннага етказиш бўйича ҳам янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Asia-centre.com нашрига кўра, бу ҳақида шартнома лойиҳаси аллақачон тайёрланган ва сентябрь ойида имзоланиши режаланган.

Ўзбекистон уран заҳиралари бўйича дунёда 12 ўринда туради.

Жаҳон ядро уюшмаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда қайта ишлашга яроқли 111 минг тонна уран заҳираси бор.

Ҳозир бир килограмм ураннинг нархи 130 АҚШ долларини ташкил этмоқда.

XS
SM
MD
LG