Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:59

OzodNazar-Ilova: “Салимбойваччалар юбилейлари остида қонимиз ётибди”


Шароф Убайдуллаев
Шароф Убайдуллаев

“Салимбойваччалар, ғафурбойваччалар, мираброрбойваччалар, зокирбойваччаларнинг юбилейларига биз бошқача кўз билан қараймиз. Биз зиёлилар бу юбилейларнинг остида қонимиз ва меҳнатимиз ётганини, уларнинг юбилейлари халқимиз устидан тегирмон тоши юритган жанобларнинг юбилейи эканини ҳис қилишимиз керак”.

Бу гапни таниқли публицист Шароф Убайдуллаев 26 август кунги OzodNazarида тилга олинган мавзуга иллюстрация сифатида қилган ҳикоялари давомида айтди.

Шароф Убайдуллаев билан Ўзбекистонда давлат мулозими амалдан кетганидан сўнг бир четга сурилиб қолиши сабаблари тўғрисида суҳбатлашган эдик.

Шароф ака суҳбат давомида Ўзбекистон тарихида ўз изини қолдирган бир қатор арбоблар тўғрисида ҳикоя қилди.

Улар орасида собиқ Ўзбекистон ССР Компартияси Марказқўмининг биринчи котиби Иномжон Усмонхўжаев ҳам бор.

Республиканинг Рафиқ Нишоновгача бўлган раҳбари ҳақидаги ҳикояни кейинга қолдирамиз.

Бугун эса, давлат мулозими бўлиб хизмат қилмаган, лекин бутун мамлакат танийдиган икки ўзбек тўғрисидаги Шароф Убайдуллаевнинг айтганларини тинглашингиз мумкин.

Салим Абдувалиев
Салим Абдувалиев

Улардан бири - таниқли тадбиркор Салим Абдувалиев (Салимбойвачча) ва иккинчиси Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновадир.

Абдувалиев ва Усмоноваларнинг яқинда ўтказилган юбилей кечалари видеоёзувларини томоша қилишдан олган тассуротларини ўртоқлашар экан, Шароф Убуайдуллаев ўзбек жамияти ва мамлакат раҳбариятининг у ёки бу таниқли шахсга муносабатини муқояса қилади.

Шароф Убайдуллаев гапни Салимбойваччанинг юбилейи тасвири туширилган видеодан бошлади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:32 0:00
Бевосита линк

Юлдуз Усмонова
Юлдуз Усмонова

Мана энди, Шароф Убайдуллаевнинг Юлдуз Усмонова ҳақида унинг юбилейи муносабати билан айтганлари:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:55 0:00
Бевосита линк

Озодликдан: Шароф Убайдуллаевнинг монологларида тилга олинган алоҳида шахсларга нисбатан билдирилган муносабат Озодлик радиосининг эмас, Шароф Убайдуллаевнинг муносабатидир.

XS
SM
MD
LG