Линклар

logo-print

Аҳмад Довутўғли Туркиянинг янги Бош вазири этиб тайинланди


Аҳмад Довутўғли

Аҳмад Довутўғли

Туркиянинг ҳокимиятдаги Адолат ва тараққиёт партияси Аҳмад Довутўғлини партия лидери ва ҳукуматнинг янги етакчиси этиб тайинлади.

Мамлакат Ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келган Довутўғли Бош вазир курсисида президентликка сайланган Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўрнини эгаллайди.

27 август куни партия мажлисида сўзга чиққан янги Бош вазир Европа Иттифоқига аъзо бўлиш Туркиянинг стратегик мақсадларидан бири эканини айтди.

Аҳмад Довутўғли жорий йилнинг июль ойида Туркия Ташқи ишлар вазири сифатида Ўзбекистонга ташриф буюриб, президент Ислом Каримов қабулида бўлган эди.

Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг инаугурацияси бугун, 28 август куни бўлиб ўтади.

Ўзбек расмийлари Туркия президентининг қасамёдга келтирилиши маросимида қатнашиш учун Ўзбекистондан ким бориши ҳақида ҳозирча бирор-бир маълумот тарқатганлари йўқ.

XS
SM
MD
LG