Линклар

Қозоғистон жанубида қозоқ ва ўзбек ёшлари муштлашиб, 4 киши жароҳат олди


Жанубий Қозоғистон вилояти, Сайрам туманидаги Қорамурт қишлоғида 27 август куни оммавий муштлашиш содир бўлгани, 4 киши тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилгани, можаро миллатлараро бўлгани тўғрисидаги баъзи ахборот востилари хабарларини тилга олинган қишлоқ аҳолиси вакили Озодлик билан суҳбатда тасдиқлади.

Унинг айтишича, муштлашув қозоқ ва ўзбек ёшлари орасида бўлиб ўтган. Жабрланган 4 киши этник ўзбеклардир.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги расмийси Озодлик саволларига жавоб берар экан, Қорамуртда оммавий муштлашиш содир бўлгани фактини тасдиқлади, бироқ можаро миллатлараро эканлигини рад этди.

XS
SM
MD
LG