Линклар

Олланд Россия ҳарбийларининг Украинада мавжуд бўлиш эҳтимолини қоралади


Фоансуа Олланд

Фоансуа Олланд

Франция Президенти Франсуа Олланд Россия ҳарбийларининг Украина ҳудудида чиндан ҳам мавжуд бўлиши мумкин бўлган вазиятни қабул қилиб бўлмас ва йўл қўйиб бўлмас ҳолат, деб атади.

Олланд бу ҳақда пайшанба куни Парижда француз элчилари билан учрашуви чоғида баёнот берди.

Франция раҳбари ўз нутқи давомида Сурия бўҳрони ва Ироқдаги вазиятни ҳам тилга олди.

Олландга кўра, Сурия ва Ироқда “Ислом давлати” радикал гуруҳига қарши турган кучлар Ғарб ёрдамини, шу жумладан ҳарбий ёрдамини олиши лозим.

Франция Президенти, шунингдек, БМТни радикал исломчилар билан тўқнашаётган Ливия раҳбариятига мамлакатда тартибни ўрнатиш учун зарур ёрдамни кўрсатишга чақирди.

XS
SM
MD
LG