Линклар

Порошенко Россия ҳарбийлари Украинага бостириб киргани тўғрисида баёнот берди


Украина Президенти Петр Порошенко Донецк областидаги вазият кескинлашиб кетиши муносабати билан Туркияга сафарини бекор қилиб, Миллий хавфсизлик кенгаши мажлисини чақирди.

Бу ҳақда Украина Президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Порошенкога кўра, “Россия ҳарбийлари Украинага киритилгани” туфайли Киев БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисини чақириш таклифини зудлик билан киритади.

Россияпараст сепаратчилар Донецк вилоятидаги Новоазовск шаҳрини босиб олганидан сўнг Украина ўз ҳудудига ҳарбий тажовуз қилганликда Россияни айблади.

Украина ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Зорян Шкирякка кўра, Россия ҳарбийлари Украинага бир неча йўналишда бостириб кирмоқда. Россия Қуролли Кучлари Бош штаби ўз ҳаракатлари билан Донбассдаги аҳоли пунктларини босиб олиш мақсадида Украина ҳукумат кучларини заифлаштиришга интилмоқда, деди Шкиряк.

XS
SM
MD
LG