Линклар

logo-print

Вилоятлардан Тошкентга йўлкира икки баравар қимматлади


Байрам ўтиб бўлгунча Тошкентга қатнайдиган автобуслар қантарилиб туради.

Байрам ўтиб бўлгунча Тошкентга қатнайдиган автобуслар қантарилиб туради.

Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон вилоятларидан Тошкентга автобус қатнови бекор қилингани боис такси йўлкираси икки бараварга қимматлади. Автобусда йигирма минг сўм билан Навоийдан Тошкентга бориши мумкин бўлган йўловчи энди таксига 80 минг сўм тўлашга мажбур бўлмоқда.

Жорий йилнинг 20 августидан бошлаб вилоятлардан автобус ва микроавтобусларда Тошкентга йўловчи ташиш тўхтатилгани сабаб, таксиларнинг нархи кўтарилиб кетди.

Бу ҳақда Озодликка хабар берган навоийлик манбанинг айтишича, такси нархлари икки бараварга қимматлаган:

“Навоий-Тошкент йўналиши бўйича автобуслар қатнамаяпти. Фақат такси юряпти. Аввал таксида Тошкентга бориш бир кишига 40 минг сўм эди, ҳозир эса 80 минг сўмдан олиб кетишяпти. Оддий одамлар учун автобус қулай эди, 20 минг сўмга олиб бориб қўярди”, деди манба.

Исми сир қолишини сўраган жиззахлик тадбиркор ҳам йўлкира икки барварга кўтарилганини айтди:

- Мен ўзим бир ой олдин Тошкентга таксида 15 минг сўмга боргандим. Кеча қўшниларим бориб келди. Уларнинг айтишича, такси 25-30 минг сўмга олиб кетяпти экан, деди жиззахлик тадбиркор.

Озодлик манбалари берган маълумотларга кўра, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан Тошкентга келадиган таксиларнинг йўлкираси ҳам 1,5-2 бараварга кўтарилган.

Бундан бир ҳафта олдин Сирдарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими Аваз Анорқулов Озодлик билан суҳбатда автобуслар қатнови Ички ишлар вазирлиги буйруғи асосида тўхтатилганини айтган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG