Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:39

Сенат Шоюнус Ғозиевни Ўзбекистон Олий судига раис этиб сайлади


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенаторлари Шоюнус Ғозиевни Республика Олий судига раиси этиб сайлади.

Ғозиев шу кунгача Олий суд раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

У 2004 йилдан бери Олий суд раиси лавозимини эгаллаб келган Бўритош Мустафоевнинг ўрнини эгаллади.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди ва ҳарбий судда ишлаган Ғозиев мамлакат президенти маъмуриятида фаолият юритган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига раис бўлган.

Кейинроқ Ғозиев Олий суд раиси ўринбосари этиб тайинланган.

Хабарларга кўра, Бўритош Мустафоев Конституциявий суд раиси ўринбосари этиб тайинланган.

XS
SM
MD
LG