Линклар

logo-print

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллиги нишонланадиган 1 сентябрь куни Тошкентда янги "Сеул" парки ишга тушади.

Парк очилиши муносабати билан Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳри ҳокими Пак Вон Сун Ўзбекистон халқига табрик йўллаб, янги парк Тошкентнинг диққатга сазовор жойларидан бирига айланишига умид билдирди.

Суннинг фикрича, янги парк Ўзбекистонга хорижий туристлар оқимининг кўпайишига муносиб ҳисса қўшади.

Газета.уз нашрига кўра, "Сеул" паркини очиш ҳақидаги англашув протоколи Ўзбекистон президентининг 2010 йилда Жанубий Кореяга сафари чоғида имзоланган.

XS
SM
MD
LG