Линклар

logo-print

АҚШ элчиси Ўзбекистон халқини мустақиллик байрами билан табриклади


АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол.

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол.

"Америка Қўшма Штатлари халқи ва Президент Обама қаторида гўзал мамлакат бўлмиш Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 23 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этиб, энг эзгу тилакларимни йўллайман.

Нисбатан қисқа вақт ҳисобланган 23 йиллик мустақиллик даврида Ўзбекистон кўп ютуқларни қўлга киритди.

Мураккаб ташқи ва ички вазиятларнинг қизғин палласида Ўзбекистон мустаҳкам сиёсий ва иқтисодий муассасалар барпо этиб, ўз халқининг хавфсизлигини таъминлади.

Кўплаб ўхшаш муаммоларга тўқнаш келинар экан, Қўшма Штатлар Ўзбекистонга ишончли ҳамкор бўлишда давом этади.

Биз биргаликда ишлашга ҳамда савдо-сотиқ ва минтақавий хавфсизликдан тортиб иқтисодий тараққиёт ва маданий алоқаларгача бўлган барча соҳалардаги муносабатларимизни янада чуқурлаштиришга интиламиз.

Мен Ўзбекистон халқига тинчлик, бахт-саодат, фаровонлик ва мустаҳкам соғлик тилайман. Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин!" - дейилади АҚШ элчисининг Ўзбекистон халқига йўллаган табригида.

XS
SM
MD
LG