Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бугун Тошкентдаги қурилиш объектлари, янги қурилаётган йўл ва кўприкни бориб кўрди.

Қарийб 5 километрлик янги қурилаётган бу йўл Тошкентнинг Олмазор туманидаги Беруний кўчасидан бошланиб, Шайхонтоҳур туманидаги Хуршид кўчасигача узайган.

Президент Каримовнинг Мустақиллик байрами арафасида қурилиш объектларини кўздан кечириши анъанага айланган.

31 август оқшомида Тошкент марказида президент Каримов иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллиги тантаналари кутиларкан пойтахтда хавфсизлик чоралари кучайтирилгани, марказий кўчаларга элтувчи йўлларда автомобиллар тўхтатилиб, текширилаётгани айтилмоқда.

Ўтган ҳафта Тошкентга вилоятлардан автобуслар қатнови тўхтатилгани ва қўшни давлатлар билан чегараларда назорат кучайтирилгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистон президенти қатнашадиган Мстақиллик байрами тантаналари ҳар йилгидек оддий одамлардан холи, шаҳар маркази ҳарбийлар билан ўралган ҳолда ўтказилади.

XS
SM
MD
LG